Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқда эски электр ҳисоблагичлар янгисига бепул алмаштирилади

Чирчиқда эски электр ҳисоблагичлар янгисига бепул алмаштирилади

Фото: Спутник

Чирчиқ шаҳрида эски электр энергиясини ҳисобга олиш мосламалари янги турдаги замонавий мосламаларга бепул алмаштирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги телеграм-канали Чирчиқ ШЭТК бошлиғи Саъдулла Файзуллаевга асосланиб маълумот берди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПК -3384 сон «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан 2019 йилнинг ноябр ойидан бошлаб Чирчиқ шаҳар электр энергияси истеъмолчиларининг мавжуд ҳисобга олиш приборлари замонавий турдаги электр энергияси ҳисоби ва автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш приборларига алмаштириш буйича шаҳримизнинг барча ҳудудларида жалб этилган муттахассислар иш олиб бориб, ҳисобга олиш мосламалари бепул алмаштирилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг