Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода 6 нафар ота қамалди

Бухорода 6 нафар ота қамалди

Бухорода алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 6 нафар ота қамалди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси матбуот котиби Шавкат Кенжаев маълум қилди.

Таъкидланишича, бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувида бўлган бу оталарнинг ҳар бири бир нафардан  фарзанди моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

«Жорий йилнинг 17 январида Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судида маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ҳар бир отага 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди. Улар бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай турли баҳоналарни рўкач қилиб келишган. Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг қамоқ жазосини ўтагани уларни алимент тўловидан озод қилмайди, қарздорлигича қолади», – деди Шавкат Кенжаев.

Маълум бўлишича, 6 нафар ота жазони ўташ учун махсус муассасага жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг