Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1 485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган

Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1 485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган

Президент администрацияси раҳбари бугунги йиғилишда кўплаб муаммоларни санаб ўтди.

«Бизга келган маълумотларга кўра, «Ўзтрансгаз»га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.

Жўрабек Турсунпўлатович (Энергетика вазири), Бекзод Раҳматуллаевич («Ўзтрансгаз» раҳбари) барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтирилиши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради», — деди у.

Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1 485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.

Улуғбек Мавлонович («Ўзбекэнерго» АЖ раиси) республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сонини кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин», — деди администрация раҳбари.

Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда.

«Шерзод Хўжаев (Энергетика вазири ўринбосари), Эркин Якубов («Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари), Ҳусниддин Ҳосилов («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси) кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш графиги ижросини қатъий таъминласин», — дея топшириқ берди Сардор Умурзоқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг