Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугунги об-ҳаво. Қаердадир қисқа ёмғир, бошқа жойда 30 даража иссиқ

Бугунги об-ҳаво. Қаердадир қисқа ёмғир, бошқа жойда 30 даража иссиқ

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 13-15, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бугунги об-ҳаво. Қаердадир қисқа ёмғир, бошқа жойда 30 даража иссиқ
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг