Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилади

Фото: Xabar. uz

19 май кундузи кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бухоро, Навоий вилоятларида  эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол  7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли  ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг