Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун айрим жойларда кучли ёмғир ёғади

Бугун айрим жойларда кучли ёмғир ёғади

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг биринчи ярмида, қолган ҳудудларида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг