Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун АКТ вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Бугун АКТ вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Унда «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш каби муҳим масалалар юзасидан маълумот тақдим этилади.

Тадбирда «Ўзбекистон почтаси», Beeline, Ucell, UMS, «Ўзбектелеком» АЖ, Матбуот тарқатувчи, Инха университети, ТАТУ ва бир қатор соҳа муассасаларидан ҳам вакиллар иштирок этишади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!

Рўйхатдан ўтиш учун: 97 754 71 11 (telegram), 71 244 24 09

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг