Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ботаника боғи асраб қолинди

Ботаника боғи асраб қолинди

Project.gov.uz порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва уларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, маданият ва истироҳат боғларини вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган «Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари» тасарруфига ўтказиш кўзда тутилган.

Ботаника боғи истироҳат боғи эмас, у нафақат кўп навли ўсимликларни, балки шу соҳа мутахассисларини ҳам етиштиришга ёрдам берадиган илм-фан даргоҳидир. У - нафақат пойтахтнинг, балки бутун мамлакатнинг дурдонасидир.

Вазиятни ўрганган ва Ботаника боғи мутахассислари билан суҳбатлашган ҳолда, шуни маълум қиламизки, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ фаоллар ва экопартия ҳам Ҳукуматнинг ушбу қарори лойиҳасига қарши чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг