Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Яшнободдаги мудҳиш қотиллик ҳақида хабар берди

Бош прокуратура Яшнободдаги мудҳиш қотиллик ҳақида хабар берди

Фото:«Xabar.uz»

2019 йил 11 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод туманидаги ҳовли қудуғи ичидан фуқаро А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу хонадон аслида фуқаро А.И.га тегишли бўлиб чиққан. Шу билан бирга уйда ҳеч ким яшамаслиги, тахминан 2018 йилнинг январь ойидан ушбу хонадонда тадбиркорлик мақсадида балиқ кўпайтирилиши, бу ерда марҳум А.Х. ва вояга етмаган фуқаро К.Ш. норасмий равишда ишлаб келишган.

10 апрель куни жанжал оқибатида К.Ш. қасддан шу ерда бўлган болға билан А.Х.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, ўлдирган, сўнгра жиноий изларини яшириш учун мурдани ҳовлидаги қудуқ ичига ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Х. 1 сутка аввал олинган оғир тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан йилда Яшнобод туман прокуратураси томонидан вояга етмаган К.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ЖПКнинг 345-моддасига асосан тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲТБга юборилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг