Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хусусий бандлик агентлиги ходими 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Хусусий бандлик агентлиги ходими 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Унда «R.W.» хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини ўзининг юқори турувчи ташкилотлардаги танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5.000 АҚШ долларидан жами 20.000 АҚШ доллари беришини талаб қилган. Сўнг ўша вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг