Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боланинг бегонаси бўлмайди

Боланинг бегонаси бўлмайди

Фото: «Xabar.uz»

Бола — пошшо, деган нақл бор. Халқимиз болани бегона ҳам санамайди. Уларнинг ширин сўзлари, гўзал табассуми учун ҳар нарсага тайёрмиз. Бундай бахтга ногиронлиги бўлган ёки бирор дардга чалинган мурғак қалб эгалари ҳам ҳақлидир.

Тошкент шаҳар Қорасув даҳасидаги 208-ихтисослашган мактабда бир ажойиб анъана бор экан: ҳар бир байрамда ўқувчилар уйидан нима топса, мактабга тўплашаркан ва меҳрибонлик уйлари, кексалар пансионати, шифохоналарга кўнгилли тарзда етказишаркан.

Янги йил байрами арафасида ана шу мактабнинг яна бир гуруҳ фаол болалари нима топса, кўнгилдан чиқариб совғалар олишди. 15 декабрь куни бир гуруҳ мактаб ўқувчилари Тошкент шаҳар онкологик шифохонасида даволанаётган болаларнинг ҳолидан хабар олишди, байрам совғаларини улашишди.

Шундан кейин ёш кўнгиллилар гуруҳи Қибрай туманига йўл олди. У ердаги ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган меҳрибонлик уйида ҳам тенгдошларига меҳр ва қувонч улашишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг