Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Блогер Нафосат Оллошукурова руҳий шифохонадан чиқарилди

Блогер Нафосат Оллошукурова руҳий шифохонадан чиқарилди

Хоразмдаги руҳий касалликлар шифохонасида бугун, 28 декабрь куни ўтказилган тиббий экспертиза Нафосат Оллошукурованинг саломатлиги яхшиланган деб топган. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Ушбу хабарни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам тасдиқлади.

«Агентлигимизда Нафосат Оллошукурова масаласига бағишлаб алоҳида матбуот анжумани ташкил этилиб, унинг саломатлиги ҳақида батафсил  маълумотлар берилган эди. Эндиликда унинг муолажалари ниҳоясига етди ва у янги йилни ота-онаси ҳамда фарзандлари бағрида кутиб олиши учун барча шароит яратилди», дейилади АОКА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябр ойи охирларида хоразмлик блогер Н.Оллошукурованинг руҳий асаб касалликлари диспансерига ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг