Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада қарийб 18 миллиард сўмлик авторақам сотилди

Бир ҳафтада қарийб 18 миллиард сўмлик авторақам сотилди

Ўзбекистонда бир ҳафтада қарийб 18 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди

Биржа хабарларига кўра, ўтган ҳафтада 4 331 та авторақамлар бўйича ауцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 17 млрд 843,9 млн сўмни ташкил этган. 

Амалга ошган битимларнинг 95 фоизи жисмоний (17 млрд сўмга тенг) ва 5 фоизи юридик (839,1 млн сўмга тенг) шахсларга тўғри келади. 

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,1 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 206 млн сўмни ташкил қилди. 

Хабар таҳрирланди: 
25 апрел соат 21:18 да чоп этилган мазкур хабар таҳрирланди. Рақамларда кетган хатолик учун таҳририят ўқувчилардан узр сўрайди. Хатолик, 26 апрел соат 11:25 ҳолатига, тўғриланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг