Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори оширилади

Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори оширилади

Ўзбекистонда базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида гапириб ўтди.

— Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа  ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади.

Уларнинг барчаси давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади.

Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу – 2 миллион нафар фуқаронинг пенсияси, камида 20 фоизга кўпаяди, дегани.

Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларга турар-жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади.

Манзилли ижтимоий ҳимоя борасида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳимояси ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига алоҳида эътибор қаратамиз.

Ҳозирги кунда ишлаш имконияти бор, 162 минг ногиронлиги бўлган шахсларнинг атиги 13 фоизи ишлаяпти. Келгуси беш йилда уларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш Миллий дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг