Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банкрот бўлган бизнес қандай тикланган эди?

Банкрот бўлган бизнес қандай тикланган эди?

Фото: Xabar. uz

Биз бошқаларга ёқишни истаймиз. Бошқалар томонидан эътироф этилишимиз ҳамда дўст бўлишни хоҳлаймиз. Биз одамлар билан жипс, дўстона ҳамкорлик ўрнатмасак, ҳаётда муваффақиятга эришишимиз оғир бўлишини ҳам биламиз.

Мослашувчанлик, эпчиллик каби хусусият эса бошқаларга ёқишни истаган инсон учун биринчи даражали аҳамиятга эгадир.

Мослашувчанлик шундай қобилиятки, у ҳам ақлий, ҳам жисмоний маънода эпчилликни талаб қилади. Ҳар қандай шароитда «мен»ини мослаштиришни уддалаш ёки ўзининг устидан назоратни сақлаган ҳолда атрофдаги вазиятга мойиллик билдириш осон эмас.

Аммо, унутманг, мослашувчанлик ён бериш эмас, яъни у ўзгаларнинг хоҳиш-истаклари ҳамда инжиқликларига бутунлай бўйсуниш учун чапдастлик билан ақл-идрокка эга бўлишни билдирмайди. Сиз ўзингизда мослашувчанлик хислатларини ривожлантирар экансиз, юзага келган муаммоларни излаш асносида керакли хатти-ҳаракатларни қабул қилишга муваффақ бўласиз. Бу эса зарурий қатъиятни эгаллашга ёрдам беради.

Айнан мослашувчанлик ҳисси Цинциннатидаги мануфактура савдоси билан машғул бўлган Артур Нашга қисқа фурсатда ўз ишини йўлга қўйиб, банкрот бўлган бизнесини тиклашига ёрдам берди. У барча ишчиларини ўзининг шеригига айлантирди. Уларни иш ҳақи олиш ва даромадга эга бўлишлари шароитида жалб этиш компанияни гуллаб-яшнатиб юборди.

Баъзида сизга бошқа одамларнинг мослашувчанлиги ёрдам бериши мумкин. Масалан, Генри Форд ўзининг ишчилари ҳамда ҳамкорларига кескин муносабатда бўлар ва ниҳоятда сабрсиз эди. Аммо хотини Клара эпчиллик ва устомонлик билан уни сабр-тоқатли бўлишга мажбур этар, шу тариқа талай мушкулотлардан асраб қоларди.

Сан-Францискодаги Bank of America бўлими бошлиғи бир куни шундай деган эди: «Биз бирор кишини ишга ёллаганимизда, унинг тўртта хусусиятини алоҳида баҳолаймиз. Булар қуйидагилар: одоб сақлаш, буйруқларга бўйсуниш, мослашувчанлик ва берилган ишни яхши бажариш қобилияти».

Мослашувчанликнинг энг муҳим таркибий қисми нозик юмор ҳиссидир. Авраам Линкольн ўз кабинетининг қизиққон аъзолари орасида бўҳронлар пайтида хурсандчиликка суяниб, уларнинг бирдамлигини сақлаб қолган.

Вудро Вильсон айнан мослашувчанлик ҳиссининг етишмаслиги туфайли сенатда Миллатлар Лигаси лойиҳасини тасдиқлата олмаган. Агар у мағрурлигини бир четга суриб, келишувчанлик йўли билан Лиганинг ашаддий душмани, сенатор Ложни Оқ Уйдаги машваратга таклиф қилганида, сенатнинг розилигини олган бўларди.

Мослашувчанлик яна шундай хислатки, у камбағаллик, ночорликни юмшатади, яхшиликдан миннатдор бўлишга ўргатади, муваффақиятсизликдан қўрқмасликка ёрдам беради. Шу билан бирга сизга ёқадими-ёқмайдими, бундан қатъи назар, мослашунчанлик ҳаётингиздаги ҳар қандай тажрибадан фойда чиқариб олишга кўмаклашади.

(Наполеон Хилл китобидан)






Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг