Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида янги марказ ташкил этилди

Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида янги марказ ташкил этилди

«Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Марказ аҳоли ва тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этади.

Қарор билан Марказ томонидан давлат хизматлари билан боғлиқ ҳамда боғлиқ бўлмаган мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиблари белгиланди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Идоравий алоқа марказлари томонидан мурожаатлар 20 дақиқа мобайнида қабул қилинади.

Идоравий алоқа марказлари, жумладан, мурожаатчиларга давлат хизматларини тақдим этиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида, давлат хизматлари бўйича маслаҳатлар бериш ва сўровларни қайта ишлашни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг