Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда туғилган ганалик эгизакларга гувоҳномалар топширилди (фото)

Андижонда туғилган ганалик эгизакларга гувоҳномалар топширилди (фото)

Фото: ДХА Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Гана Республикаси фуқаролари Эммануэл Аквей ҳамда Суссанна Мфумларнинг Андижон шаҳрида туғилган фарзандлари Марвен ва Арвенларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, 23 декабрь куни Андижон шаҳар фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимига Гана Республикаси фуқаролари Эммануэл Аквей ҳамда Суссанна Мфумлар Андижон вилоят перинатал марказида ўғил эгизак фарзандларни дунёга келтирганлигини билдириб, уларнинг туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг мурожаати ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, болаларнинг ҳақиқатан Андижон шаҳрида туғилганлиги тасдиқланиб, далолатнома ёзувлари қайд этилган.

Фото: ДХА Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати

24 декабрь куни Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиев томонидан хорижлик фуқароларга фарзандлари Марвен ва Арвенларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг