Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров рус депутатига жавоб қайтарди

Алишер Қодиров рус депутатига жавоб қайтарди

Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат Делягинча бўлса, Ўзбекистонда рус тилига муносабат мутаносиб бўлиши керак, дейди Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуранбоев Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Россия ҳукуматидан ўзбек диаспораси ҳисобидан мамлакатда меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишда ёрдам сўраганди.

«Сиздан Россия қонунчилигига мос келадиган ўқув дастурлари бўйича (ўзбек) ватандошлар ҳисобидан мактабгача таълим муассасалари ва хусусий мактаблар очиш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз», – деган Қуранбоев.

Бунга жавобан Россия федерецияси давлат думаси депутати М. Делягин кескин муносабат билдирди ва «улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим» деди.

«Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш РФ фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ.

Бу Россияни йўқ қилишга, аввал бегона, кейин эса душман анклавларни яратишга қаратилган, атайлаб олиб борилган сиёсатдир.

Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида.

Аслида, улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим», қайд этди рус депутати.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат мутаносиб бўлиши керак.

«Россия мактабларида ўзбек тилини ўргатиш рус миллатини камситиш ҳисобланадию, Ўзбекистон мактабларида рус тилида таълим берилаётгани ўзбекларни камситиш ҳисобланмайдими?», дея муносабат билдирган Қодиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг