Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлиядан яна бир тайинлов: Сарабеков Навоийга жўнатилди

Адлиядан яна бир тайинлов: Сарабеков Навоийга жўнатилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аъзамжон Абдукадирович Сарабеков Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

А. Сарабеков 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2010 йилда  магистратура босқичини, 2015 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги  Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган А. Сарабеков 2020 йилга қадар тизимда турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга  қадар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи  лавозимига кўра Навоий вилоят юридик техникуми директори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг