Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 май. Парфия-Рим уруши, «Фантомас» ва семиноллар, Берлин вақти билан — соат 22:43да ва бошқа воқеалар

9 май. Парфия-Рим уруши, «Фантомас» ва семиноллар, Берлин вақти билан — соат 22:43да ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Хотира ва Қадрлаш куни (Ўзбекистон).
  • Ғалаба куни (МДҲ мамлакатлари, Сербия, Черногория, Исроил)
  • Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба куни (Украина).
  • Европа куни (Европа иттифоқи).

Воқеа-ҳодисалар

  • 53 йил (мил. авв.) — Парфияликлар Рим лашкарбошиси Красс бошчилигидаги қўшинни Карр яқинидаги жангда мағлубиятга учратди. Красс жангда ҳалок бўлди.
  • 1502 йил — Христофор Колумб Америка сари тўртинчи сафарига чиқди.
  • 1832 йил — Семинол ҳиндуларининг 15 нафар сардори Флоридадаги ерларини АҚШ ҳукуматига сотишга ва Миссисипи дарёсининг нариги қирғоғига ўтиб кетишга розилик билдирди.
  • 1901 йил — Австралия парламенти Мельбурнда илк йиғилишини ўтказди.
  • 1911 йил — Б.Розинг дунёда биринчи бўлиб телевизион узатишни амалга оширди.
  • 1913 йил — И.Сикорскийнинг «С-10» гидроплани илк парвозини амалга оширди.
  • 1913 йил — Францияда машҳур «Фантомас» фильмини кинотеатрларда намойиш этиш бошланди.
  • 1915 йил — Биринчи жаҳон уруши: Артуадаги иккинчи жанг бўлиб ўтди.
  • 1926 йил — америкалик учувчи Флойд Беннетт ва қутб тадқиқотчиси Ричард Бёрд самолётда 15 соат ва 30 дақиқа сарфлаб Шимолий қутб устидан биринчи бўлиб учиб ўтишди.
  • 1927 йил — Австралия парламенти янги пойтахт — Канберрага кўчиб ўтди.
  • 1936 йил — Муссолини Эфиопия Италияга қўшиб олинганини эълон қилди.
  • 1941 йил — Япония босими остида Виши режими тинчлик шартномасига имзо чекди, бунга кўра Таиландга Лаос тўлиқ, Камбоджа қисман қўшиб олинди.
  • 1944 йил — Иккинчи жаҳон уруши: 4-Украина фронти қўшинлари Севастополни фашистлардан қайтариб олишди.
  • 1945 йил — Марказий Европа вақти билан 8 май соат 22:43, Москва вақти билан 9 май соат 00:43да Берлиннинг Карлсхорст туманида генерал-фельдмаршал Вилҳелм Кейтел Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши тўғрисидаги ҳужжатга қўл қўйди.
  • 1955 йил — Германия федератив республикаси НАТОга қабул қилинди.
  • 1958 йил — Василий Смисловдан реванш олган Михаил Ботвинник шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини ўзига қайтарди.
  • 1967 — Муҳаммад Али WBA қарори билан оғир вазнлилар ўртасидаги жаҳон чемиони унвонидан маҳрум бўлди. Бунга унинг армияда хизмат қилишдан бош тортиши сабаб қилиб кўрсатилган (Муҳаммад Али Вьетнамда уруш олиб бораётган АҚШ ҳукуматига норозилигини шу тариқа ифодалаганди.)
  • 1987 йил — Польша тарихидаги энг йирик авиаҳалокат юз берди: мамлакат ҳаво йўлларининг «Ил-62» самолёти Варшава яқинида аварияга учради; 183 киши нобуд бўлди.
  • 2002 йил — Доғистоннинг Каспийск шаҳрида Ғалаба паради чоғи террорчилик хуружи юз уюштирилди. Бунинг оқибатида 43 инсон ҳалок бўлди.
  • 2004 йил — Грознийдаги «Динамо» стадионида рўй берган теракт оқибатида Чеченистон президенти Аҳмад Қодиров ҳалок бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1783 йил — Александр Росс, канадалик тадқиқотчи, Британия Колумбиясидаги қатор шаҳарларга асос солган.
  • 1837 йил — Адам Опел, «Opel» автокомпанияси асосчиси.
  • 1849 йил — Витолд Цераский, астрононом, астрономияга фотографияни биринчи бўлиб олиб кирганлардан.
  • 1874 йил — Ҳовард Картер, британ археологи, 1922 йили Мисрдаги Тутанхамон қабрини аниқлаган.
  • 1896 йил — Ричард Дэй, Ҳолливуд постановкачи рассоми, етти марта «Оскар»ни қўлга киритган
  • 1945 йил — Юпп Ҳайнкес, таниқли немис футбол мураббийи.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг