Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев 14 йил ижарада яшаган оиланинг янги уйида меҳмон бўлди

Шавкат Мирзиёев 14 йил ижарада яшаган оиланинг янги уйида меҳмон бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилди. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланди. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.

Давлатимиз раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг