Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

120 метр масофада 20 та белги ўрнатилгани маълум бўлди

120 метр масофада 20 та белги ўрнатилгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқда «Бу нимаси энди? 120 метр масофада 20 та белги ўрнатишибди» сарлавҳаси остидаги видео тарқалди.

Видеода Чиноз туманидаги ички йўлда 5.16.1, 5.16.2. «Пиёдалар ўтиш жойи» белгилари жуда қисқа масофаларда, белгиланмаган жойларга, нотўғри ўрнатилганлиги акс этган.

«Мазкур йўл қурилиши давомида белгиларни ўрнатиш ишлари Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари билан келишилмаганлиги, бунинг натижасида белгилар нотўғри ўрнатилганлиги маълум бўлди. Ушбу хатолик бартараф этилиб, амалдаги тартибга кўра йўлни белги ва чизиқлар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг