Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 майдан кутилаётган ўзгаришлар, Тожикистонда кутилмаган чоралар, коронавирусдан тузалганлар сони ортиши ва бошқа хабарлар

1 майдан кутилаётган ўзгаришлар, Тожикистонда кутилмаган чоралар, коронавирусдан тузалганлар сони ортиши ва бошқа хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 25 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият

2020 йил 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1836 нафарни ташкил қилмоқда. Бугун 32 та янги ҳолат аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар 86 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавирус кириб келгандан бери 8 киши вафот этди. 

Мушоҳада: Биз ўз босқинчисини кўкка кўтарган илк миллат сифатида тарихда қоламизми?

Бундан 2-3 йил аввал Андижонда, араб саркардаси Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳи давлат маблағлари ҳисобидан қайта таъмирлангани ҳақида ўз муносабатимни билдиргандим, Қиличмозор қишлоғи ҳудудида Қутайба ўз сафдошлари томонидан ўлдирилгач, кейинчалик бу ерда унинг мақбараси бунёд этилган. Анча таъмирталаб аҳволга келиб қолгач, Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан бу қадамжо обод қилинди.

Мақолани тўлиқ ушбу линк орқали ўқинг.

1 майдан бошлаб нималар ўзгаради?

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали 2020 йил 1 майдан бошлаб ўзгарадиган энг муҳим воқеаларнинг қисқача шарҳини эълон қилди.

Давлат тилида иш юритмаганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

«Тожикистонда ҳали коронавирус йўқ». Ҳукумат боғча ва мактабларни ёпди

Тожикистон пойтахтидаги барча мактаблар, болалар боғчалари, коллежлар ва мактабларда 27 апрелдан 10 майгача вақтинча таътилни эълон қилди. Бу ҳақда Душанбе шаҳридаги Таълим бошқармасига асосланиб «Азия-Плюс» хабар берди.

Бироқ, расмийларнинг қайд этишича, бу карантин чораси эмас, шунчаки «навбатдан ташқари таътил». Яъни ушбу қарор профилактика мақсадида қабул қилинган: бу вақт ичида барча мактаблар, болалар боғчалари ва мактаблар дезинфекция қилинади.

Об-ҳаво: Якшанба куни ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунларида юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Шунингдек:

Фоҳиша миллионли жаримани «қандай» тўлайди?!

Нью-Йоркда коронавирус манбаи топилди

Кўзбўямачилик сўзбўямачиликни истайди. Карим Баҳриев мақоласи

Жамоатсиз таровеҳ, ҳувиллаган Каъбатуллоҳ (фото)

Бизни кузатиб боринг. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг