Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк «Йилнинг энг яхши яшил инвестиция банки» деб топилди

Ўзсаноатқурилишбанк «Йилнинг энг яхши яшил инвестиция банки» деб топилди

Ўзсаноатқурилишбанк «Green banking» лойиҳаси нафақат мамлакатимизда, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам муносиб эътироф этилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда кенг кўламли трансформация жараёнларини амалга ошираётган Ўзсаноатқурилишбанк тизимида мазкур йўналишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор Банкда «Green banking» лойиҳаси амалга татбиқ этилди. Банкнинг барча ҳудудий филиалларида яшил лойиҳалар шакллантирилиб, уларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар жалб қилинмоқда.

Яқинда «Астана» халқаро молия маркази томонидан ўтказилган «Green Finance Awards 2021» танловида Ўзсаноатқурилишбанкнинг яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланиб, Бош соврин – «Йилнинг энг яхши яшил инвестиция банки» мукофотини қўлга киритди.

Маълумот учун: «Green Finance Awards» мукофоти яшил иқтисодиётга ўтиш ва бутун дунё бўйлаб табиий ресурсларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ғоясини жамоатчилик орасида оммалаштиришга қаратилган. Мукофот Марказий Осиёдаги яшил молиялаш соҳасидаги муҳим тадбирлардан бири ҳисобланган «Green Growth Forum» доирасида топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг