Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Мўйноқда тўхтаб қолган газ қудуғи қайта ишга туширилди

«Ўзбекнефтгаз»: Мўйноқда тўхтаб қолган газ қудуғи қайта ишга туширилди

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газконденсат конидаги 73-сонли қудуқда тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қудуқда қатлам суви келиши кўпайганлиги сабабли кунлик газ қазиб чиқариш умуман тўхтаган эди. Айни пайтда унда сув йўлларини тўсиш ишлари амалга оширилиб, юқори юра қатламининг 1592-1588 м интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилди.

Натижада қудуқдан бир суткада 100-120 минг куб метргача саноат миқёсида табиий газ олинмоқда.

Маълумот учун: «Шимолий Бердак» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2005 йилда ишга туширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг