Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг хорижга автомобил экспорти миқдори ошди

Ўзбекистоннинг хорижга автомобил экспорти миқдори ошди

Фото:«Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида хорижий давлатларга қиймати 134,9 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,6 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 127,1 млн.
- Афғонистон – 2,7 млн.
- Украина – 2,3 млн.
- Қирғиз Р. – 1,0 млн.
- Россия – 955,9 минг
- Озарбайжон – 444,7 минг
- Тожикистон – 339,1 минг АҚШ доллари

2021 йилнинг май ойида хорижий давлатларга қиймати 22,5 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг