Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп туркманистонликлар келмоқда — статистика

Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп туркманистонликлар келмоқда — статистика

Фото: Freepik

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга 16,9 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,1 баробарга ошган.

Эътиборли жиҳати, январ-феврал ойларида мамлакатимизга тижорий мақсадларда келган чет элликлар орасида салмоқли ўринни қўшни туркманистонликлар эгаллашган — 12 013 нафар ёки жами келганларнинг 71 фоизи.   

Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган:

  1. Туркманистон — 12 013 нафар;
  2. Тожикистон — 2 937 нафар;
  3. Афғонистон — 582 нафар;
  4. Хитой — 260 нафар;
  5. Туркия — 243 нафар;
  6. Ҳиндистон — 167 нафар;
  7. Жанубий Корея — 133 нафар;
  8. Қирғизистон — 101 нафар;
  9. Эрон — 65 нафар нафар;
  10. АҚШ — 61 нафар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг