Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга банан импорти кескин ошиб бормоқда

Ўзбекистонга банан импорти кескин ошиб бормоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 50,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 60 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2 ойда 8 та давлатдан банан харид қилган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг дастлабки 2 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

— Эквадор – 56 минг тонна

— Хитой – 1,7 минг тонна

— Грузия – 1,2 минг тонна

— Туркия – 450 тонна

Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 95,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 133,5 минг тонна банан импорт қилинган.

Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп – Эквадор (130  минг т), Хитой (1 043 тонна), Грузия (976 т), Туркия (746 т) ва Қозоғистон (375 т) давлатларидан банан импорт қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг