Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи эълон қилинди

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси томонидан юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи эълон қилинди.

2019 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 092 600 сўмни ташкил этди. Айни вақтдаги ўртача иш ҳақи 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 фоизга ўсган.

Иш ҳақида устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишламаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган.

Шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар учун даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг