Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда электрга эҳтиёж тўлиқ қопланади

Наманганда электрга эҳтиёж тўлиқ қопланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Вилоят Норин ва Сирдарёдан сув олади, 2 та магистрал канал ва 9 та сув омбори мавжуд. Лекин, Наманганнинг гидроэнергетикадаги салоҳияти ишга солинмаган эди.

Кеча Норин дарёсида ГЭСлар каскади қурилишига старт берилди. Бу ерда 228 мегаваттли 6 та станция йилига 1 миллиард киловатт электр чиқаради. Келгуси йилда Катта Андижон каналида 51 мегаваттли «Қўғай-1,2», «Бешқўрғон-1,2» кичик ГЭСлар каскади ҳам ишга тушади.

Шу йили Попда 1 минг мегаваттли 2 та қуёш электр станцияси барпо қилинади. Бу ҳам 2,2 миллиард киловатт электр, дегани.

Натижада вилоят ўз эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, йилига 2,5 миллиард киловатт электр экспорт қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг