Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Молия вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Фото: Facebook/Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғи билан Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Азамат Фозилов тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилинди.

Азамат Фозилов 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирексиясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида самарали меҳнат килган.

Молия вазирлигидаги иш стажи 19 йил.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг