Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонда донли маҳсулотлар етиштириш ҳажми рекорд даражага чиқиши кутилмоқда

Жаҳонда донли маҳсулотлар етиштириш ҳажми рекорд даражага чиқиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

ФАОнинг 2020-2021 йиллар мавсуми учун прогнозига кўра, дунё миқёсида ғалла етиштириш рекорд даража — 2,780 миллион тоннага етиши мумкин. Бу 2019-2020 йилги мавсумдан 2,6 фоизга кўпдир.

Хусусан, маккажўхори барча турдаги дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг 90 фоизини ташкил қилади, Шимолий Америка ва Украинада прогноз қилинадиган рекорд даражадаги ҳосилдорлик туфайли 64,5 миллион тоннадан — 1,207 миллион тоннагача ўсиши ва шунингдек Жанубий Америкада рекорд даражада ҳосил олиниши кутилмоқда.

Гуруч ишлаб чиқариш ҳам рекорд даражада — 508,7 миллион тоннани ташкил қилади, бу 2019 йил даражасидан 1,6 фоизга кўп бўлиб, Хитой, Жануби-Шарқий Осиё ва Жанубий Осиёда, шунингдек, АҚШда кутилаётган тикланиш туфайли рўй беради.

Шу билан бирга, келгуси мавсумда дунё бўйича дон истеъмоли мутлақ рекорд даражага чиқиб, 2 732 миллион тоннага етиши тахмин қилинган.

2020-2021 йиллар мавсумида гуруч истеъмоли етарлича таъминланиб, ўсиш даражаси1,6 фоизга ошиши мумкин.

2021 йилда харид мавсумининг охирига келиб, глобал дон захиралари янги рекорд кўрсаткич — 927 миллион тоннани ташкил қилиши кутилмоқда. Бу истеъмолга нисбатан бутун жаҳон захиралари глобал нисбати 32,9 фоизга ўсишига олиб келади. Хитой дунёдаги дон захираларининг 47 фоизига эгалик қилиши кутилмоқда.

ФАО ҳисоб-китобларига кўра, 2020-2021 йиллар мавсумида дунё бўйича дон савдоси ҳажми 2,2 фоизга ўсиб, 433 миллион тоннагача етади, шу билан барча асосий дон турлари бўйича ўсиш кутилади ва глобал гуруч савдосининг ўсиши эса 6,2 фоизни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг