Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлик Тошкентда «тозалаш» бўлаётганини эълон қилди

Ҳокимлик Тошкентда «тозалаш» бўлаётганини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчалари юзидаги ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланганини маълум қилди.

«Шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади», дейилади ҳокимлик хабарида.

Ҳокимлик «Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлганларни ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга» чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг