Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзмиллийбанк АЖ кўмагида Наманганда замонавий клиника фаолият юритмоқда

Ўзмиллийбанк АЖ кўмагида Наманганда замонавий клиника фаолият юритмоқда

Ўзмиллийбанк АЖ томонидан ўтган ҳафта Наманган вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Журналистлар сафар давомида «Doctor-А» МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, «Doctor-А» клиникаси — замонавий, юқори технологияли, кучли диагностика ва даволаш ресурсларига эга, ўз ишини биладиган ва севадиган малакали мутахассисларни жамлаган тиббий марказ ҳисобланади. Мазкур клиникада неврология, эндокринология, гинекология, гастроентерология, урология, оториноларингология, стоматология, кардиожарроҳлик соҳаларида 30 дан ортиқ малакали мутахассислар дардига шифо излаб мурожаат қилган инсонларга хизмат кўрсатади, бир сўз билан айтганда, клиникада бутун оила учун кенг турдаги тиббий хизмат турлари кўрсатилади.

Шунингдек, Ўзмиллийбанк томонидан ажратилган 1 миллион 363 минг АҚШ доллари кредит маблағи ҳисобидан мазкур клиника томонидан аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида учун клиникада Голландия давлатидан МРТ, рақамли рентген, рақамли УЗИ аппарати, ЛОР-комбайн каби бир қатор тиббий асбоб-ускуналар сотиб олинди.

«Doctor-А» тиббий марказининг хизматларидан кунига 400 га яқин бемор фойдаланиши мумкин, шунингдек, 100 дан ортиқ ётоқли стационар поликлиника ҳам мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг