Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш бўйича топшириқ берди

Фото: «uztag.info»

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида  «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида Тошкент вилоятига қўшимча 100 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича Тошкент вилояти аҳолисига 350 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган.

— Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда яна 100 миллиард сўм ажратиш чорасини кўрсин, — деди Президент.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳар бир ҳокимга йил якунига қадар кам таъминланган оилалар сонини кескин камайтириш, бунинг учун мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиш лозимлиги бўйича топшириқ берилди.

— Фарғонада 4 миллион аҳоли яшайди. Тошкент вилоятида 3 миллион. Фарғонадан қанча таклиф келаяпти. Бу ерда бирорта ҳоким чиқмади: Бизга яна 3 миллиард сўм кредит ажратинг, деб — деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг