Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Artel инновацион ўқув маркази Certiport имтиҳонларини ўтказиш учун лицензияга эга бўлди

Artel инновацион ўқув маркази Certiport имтиҳонларини ўтказиш учун лицензияга эга бўлди

Artel инновацион ўқув маркази Certiport компаниясининг имтиҳонларини ўтказиш бўйича ваколатли тест маркази мақомини олди. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабалар IT сертификатлаш соҳасида жаҳон етакчилари — Pearson Assessments, Microsoft, Adobe, Unity, IT specialist, App development with Swift, IC3 Digital Literacy Certification, Communication Skills for Business, Project Management Institute, CISCO, ESB ҳамда Autodesk компанияларидан сертификат олиш имкониятига эга бўлишади.

Certiport томонидан берилган лицензияга кўра, Artel Инновацион ўқув маркази юқорида тилга олинган компанияларнинг ўқув материаллари, ваучерлари, шунингдек, веб хизматларига кириш кодларини ўз ичига олган барча маҳсулотларнинг етказиб берувчисига айланди. Бу сертификат олишни хоҳловчилар Artel инновацион ўқув марказида халқаро дастур бўйича таҳсил олиб, сўнг имтиҳон топширишларини англатади.

Маълумот учун: Certiport компанияси PERSON VUE компаниясининг бизнес бўлими бўлиб, у 1997 йилда Америкада ташкил этилган ва ҳозирги кунда сертификатлаш хизматлари: имтиҳонларни бошқариш ва сертификат тақдим этиш бўйича етакчилардан ҳисобланади. Certiport ҳар йили 148 та давлатда, шу жумладан Ўзбекистонда ўрта, олий таълим, меҳнат ресурслари ва корпоратив технологиялар бозорларида миллионлаб имтиҳонларни ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Artel кўплаб халқаро компаниялар сингари илғор технологиялар ёрдамида ўз ходимларига замонавий, юқори сифатли билим беришга доимий равишда эътибор қаратиб, ўз олдига қўйган мақсадлари сари фаол ҳаракат қилмоқда. Certiport ва Artel инновацион ўқув маркази ўртасидаги ҳамкорлик эса нафақат компанияда, балки бутун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлашнинг юқори даражасини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг