Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон қуроллари II Жаҳон урушида қанчалик асқотган? (инфографика)

Ўзбекистон қуроллари II Жаҳон урушида қанчалик асқотган? (инфографика)

Фото: «Rodinatyumen.ru»

Иккинчи жаҳон уруши халқлар тарихида ўчмас, асоратли из қолдирди. Совуқ уруш чангалидан юртимиз ҳам четда қолмади: миллионлаб ўзбек йигитлари, бўз ўғлонлар жанг майдонларида жон олиб жон берди, неча юз минглаб хонадонлар ҳувиллаб қолди...

Фронт ортида қолган халқ кўрсатган матонат, фидойилик ва улкан меҳнат алоҳида мавзу. Маълумотларга қараганда, уруш йиллари Ўзбекистон аҳолиси 649,9 миллион сўм нақд пул, 4 миллиард 226 миллион сўмлик заём, 52,9 килограмм олтин ва кумушни мудофаа жамғармасига йиғиб берган. Жанггоҳларга 7 миллион 518 минг донадан зиёд гимнастёркалар, 2 миллион 639 минг донага яқин пахталик, 2 миллион 221 мингдан ортиқ этик ва қўнжли ботинкалар жўнатилган. Енгил саноат корхоналари 246 миллион сўмликдан зиёд маҳсулотлар етказиб берган. Бундан ташқари, 1 миллион 282 минг тонна ғалла, 482 минг тонна картошка ва сабзавот, 1000 тонна полиз маҳсулотлари, қуруқ ва ҳўл мевалар фронтдагиларга юборилган.

Ўзбекистон уруш йиллари фронтни қурол-аслаҳа ва жанговар техника билан таъминловчи асосий базалардан бирига ҳам айланди. Қуйидаги инфографика, рақамлар ҳам бунга шоҳидлик беради. 

Инфографика: «Xabar.uz»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг