Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 5 апрель (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 5 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 5 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 22-куни. Кечаги кунги сўнгги маълумотларга кўра,  Ўзбекистонда COVID-19ни юқтирганлар сони 266 нафарга етди: 25 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганининг 6-куни бу вирусни юқтирганлар сони 33 нафарга етганди — бугун, бир кунда 39 нафар янги бемор аниқланди.

Умуман, собиқ Иттифоқ мамлакатларида ҳам коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда.

4 апрель куни коронавирус қайд этилиши бўйича ҳолат:

  • Россияда — 582 (жами 4731);
  • Молдовада — 161 (жами 752);
  • Беларусда — 89 (жами 440);
  • Эстонияда — 78 (жами 1039)
  • Қозоғистонда — 78 (жами 525);
  • Озарбайжонда — 78 (жами 521);
  • Литвада — 75 (жами 771);
  • Украинада — 43 (жами 1115);
  • Арманистонда — 34 (жами 770);
  • Латвияда — 16 (жами 509)
  • Қирғизистонда — 14 (жами 144)
  • Грузияда — 4 (жами 159) 

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар:

  • АҚШ (301147) — сўнгги суткада 23986 кишида коронавирус аниқланди, 769 киши вафот этди;
  • Испания (124736) — сўнгги суткада 5537 кишида коронавирус аниқланди, 546 киши вафот этди;
  • Италия (124632) — сўнгги суткада 4805 кишида коронавирус аниқланди, 681 киши вафот этди;
  • Германия (92150) — сўнгги суткада 991 кишида коронавирус аниқланди, 55 киши вафот этди.
  • Франция (89953) — сўнгги суткада 7788 (!) кишида коронавирус аниқланди, 1053 (!) киши вафот этди;

4 апрель санаси статистикаси Францияда коронавирус жуда тез ривожланаётганини кўрсатади — касаллик қайд этилиши умумий сони бўйича Хитой ортда қолди, энг кўп вафот этганлар ҳам Францияда.

Катта ўнликка, шунингдек, Хитой (81639), Эрон (55743), Буюк Британия (41903), Туркия (23934) ва Швейцария (20 278) кирган.

5 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1182827 нафарга етди, шундан 63924 нафари вафот этган, 244224 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 181 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг