Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Зангиота-Чилонзор» йўналишида кира қилиши учун «дамасчи»дан 500 АҚШ доллари талаб қилинди

«Зангиота-Чилонзор» йўналишида кира қилиши учун «дамасчи»дан 500 АҚШ доллари талаб қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан фуқарони ўз автомобилида «Зангиота-Чилонзор» йўналишида кира қилиши учун ундан 500 АҚШ доллари талаб қилган икки шахс далилий ашё билан ушланди. Уларга жиноий иш очилди.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 5 сентябрь куни фуқаро Ф.М. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, шахсий «Damas» автомашинасида қонунда белгиланган тартибда давлат божлари ва бошқа тўловларни тўлаб, «Зангиота-Чилонзор» йўналиши бўйлаб кира қилиш мақсадида ишга чиқмоқчи бўлганида, унга ўзини Нодир ва Носир деб таништирган ноъмалум шахслар бу йўналишда ишлаши учун ундан 500 АҚШ доллари талаб қилганини, бунинг эвазига унинг ҳаракатланиш вақтида ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигини айтганини ва ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

7 сентябрь куни ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 31 ёшли Н.С. ва 24 ёшли Н.М. аризачи Ф.М. дан келишилган пулларнинг 400 АҚШ долларини олаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашё билан ушланган.

Тадбир давомида фуқаро Н.С. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан оғирлиги (экспертиза хулосасига асосан) 50 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Зангиота тумани ИИБ томонидан фуқаро Н.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168, 276 моддалари билан, фуқаро Н.М. га нисбатан 168-модда билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг