Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юнусободдаги хонадонни тунаган ўғрилар ушланди

Юнусободдаги хонадонни тунаган ўғрилар ушланди

Шу йил 13 декабрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани А.Дониш кўчасида яшовчи М.Ш.(исмли аёл)нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан 17 минг АҚШ доллари ва ошхонасидан телевизор тюнерини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани Сағбон кўчасида яшовчи И.М., Қўрғонтепа кўчасида яшовчи Б.М., ва А.Ҳ. ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Яккатут маҳалласида яшовчи З.З.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг