Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна Андижон: бир блогернинг иши судда тезкорлик билан кўрилган бўлса, иккинчисиники «дам еб» ётибди

Яна Андижон: бир блогернинг иши судда тезкорлик билан кўрилган бўлса, иккинчисиники «дам еб» ётибди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Кошкарованинг Human.uz ахборот портали раҳбари, журналист-блогер Хуршид Далевга туҳмат қилгани тасдиқланди.

Айтилишича, Г.Қошқарова Андижон шаҳар ҳокимлигининг телеграм саҳифаси орқали Х.Далиевни курак тугул, тувакда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни ҳатто «Ҳизбут-таҳрир» (террорчилик ташкилоти) аъзоси дейишгача боради.

Фото: «Human.uz»

Хуршид Далиев ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни фаол ёритиб келаётган журналист-блогер сифатида тилга тушган.

Журналистнинг шикоятига асосан суриштирув ўтказган ИИБ ходими Андижон шаҳар ҳокимлиги мулозимига нисбатан МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўзғатган. 

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари 2019 йилнинг декабр ойида Андижон шаҳар маъмурий судига юборилгани айтилади. Бироқ у ҳали судда кўриб чиқилгани йўқ.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, асакалик блогер О.Нуритдиновга нисбатан 30 декабрь куни маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, ўша куниёқ суд қарори билан 15 сутка қамоқ жазоси берилганди. Бошқа блогер — Хуршид Далиев жабурланувчи бўлиб ўтган мазкур «иш» эса маъмурий судда ҳамон «дам еб» ётибди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг