Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ХТБ ҳисобчиси қандай қилиб 623 млн. сўмни талон-торож қилди?

ХТБ ҳисобчиси қандай қилиб 623 млн. сўмни талон-торож қилди?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти, Бўка тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Ж.М. ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳоси 3,3 млн. сўм бўлган компьютер тўпламларининг ҳужжатларини сохталаштирган ҳолда қиммат нархларда ҳисоблаб, жами 375 та компьютер тўпламларини харид қилишиб, 623,7 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг