Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тўрт марта пичоқлаб, оғир тан жароҳат етқазган жиноятчи нега озодликда юргани» сабаби айтилди  

«Тўрт марта пичоқлаб, оғир тан жароҳат етқазган жиноятчи нега озодликда юргани» сабаби айтилди   

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда «Тўрт марта пичоқлаб, оғир тан жароҳат етқазган жиноятчи нега озодликда?» сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Мазкур видеомурожаат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 июнь куни соат 21:30 да Ғиждувон тумани Гулистонобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўли ёқасида фуқаро И.Ш. ва Э.Ж. лар ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Э.Ж. исмли шахс И.Ш.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат туман ИИО ФМБ томонидан белгиланган тартибда қайд этилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Ғиждувон тумани суд тиббий экспертизасининг 2021 йил 9 июнь кунидаги жабрланувчи И.Ш.нинг олган тан жароҳати «соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил жароҳат» турига киришлиги тўғрисидаги хулосага кўра, туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича айбланувчи Э.Ж. га нисбатан дастлаб «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айбланувчи ва унинг ҳимоячиси томонидан турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга «айбланувчининг оилада якка боқувчи эканлиги, муқаддам судланмаганлиги, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва муқим яшаш жойига эга бўлиб, тергов органларидан яширинишга уринмаслиги, шунингдек, у томонидан содир қилинган жиноятнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришлиги инобатга олиниб, унга нисбатан енгилроқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида» илтимосномалар киритилган ва илтимосномалар қаноатлантирилиб, айбланувчининг эҳтиёт чораси «уй қамоғи»га ўзгартирилган.

Шундан сўнг жабрланувчи И.Ш. Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларининг тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, берган раддиясига асосан жиноят иши кейинги тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи иш юритувига олиб берилган.

Вобкент тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан Э.Ж.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича судга оид қўшимча тиббий экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосасига кўра И.Ш.нинг оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Шу сабабли жабланувчининг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 104-моддаси 2-қисми «е» ва «л» бандларига қайта малакаланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолатда Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ходимларининг ҳатти-ҳаракатларида бирор-бир хизмат интизоми ёки қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг