Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Техникум директори ўринбосари қўлга тушди

Техникум директори ўринбосари қўлга тушди

Ургут туманида фуқарога техникумни тамомлаганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Гулобод агробиотехнологиялар техникуми» директори ўринбосари И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг