Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Телеграмда молиявий пирамида ташкил қилган шахс аниқланди

Телеграмда молиявий пирамида ташкил қилган шахс аниқланди

Тошкентлик шахс 28 миллион сўм пулини ҳадя бериб, сўнг «икки ҳисса ҳадя»ни ололмай қолди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. телеграм мессенжерида «Ҳадя бериб ҳадя олинг» номли гуруҳга аъзо бўлиб, гуруҳдаги «пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз» мазмунидаги хабарларга ишонган ҳолда 28 млн сўм пулларини номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Жиноят содир этган Х.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 188 прим 1-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Х.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг