Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабанинг ўлимига сабабчи бўлган йигитга суд ҳукми ўқилди

Талабанинг ўлимига сабабчи бўлган йигитга суд ҳукми ўқилди

Видеодан кадр

Ўтган йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети дарвозаси ёнида 18 ёшли талаба тенгқурининг мушт туширишидан кейин ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Ушбу ҳодисада 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган Аббос гумонланувчи сифатида қўлга олинганди.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан мазкур йигитга ҳукм ўқилди.

«Ўлдириш мақсадим йўқ эди... Агар ўша ёққа аралашиб бормаганимда ва жанжалга аралашмаганимда, у бола мени сўкмасди, мен эса уни урмасдим. Афсусдаман. Мен 5 ёки 10 йилда озодликка чиқиб, ота-онамнинг бағрига қайтиб келарман, лекин у бола энди қайтиб келмайди», – деди айбланувчи суд залида.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган йигит 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг