Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда аёл ўз отасига пичоқ урди

Сурхондарёда аёл ўз отасига пичоқ урди

Фото: «Google.com»

Сурхондарёда 26 ёшли аёл ўз отасига пичоқ урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

2019 йил, 9 июль куни соат 20:30ларда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи 26 ёшли Ш.М. исмли аёл ўз уйида отаси Ш. Ю. билан жанжаллашиб қолади. 50 ёшли Ш. Ю. ўша вақтда спиртли ичимликлар таъсирида эди.

Ўзаро жанжал оқибатида Ш. М, маст ҳолда бўлган отаси Ш.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада Ш.Ю. касалхонага ётқизилиб, Ш.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг