Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Сурхондарёда 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг долларга мансабдор таниши орқали чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 июль куни Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туманида яшовчи муқаддам судланган 32 ёшли фуқаро термизлик 38 ёшли танишидан 10 йилдан бери Косон туманидаги қамоқхонада жазони ўтаётган маҳкумни озодликка чиқариш учун 70 минг сўраган.

Э. исмли фуқоро ИИВ Жазони ижро этиш департаментида яқин кишиси ишлашини айтиб, танишини ишонтирган.

Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида Э. сўралган пулдан 25 минг долларни Тошкент шаҳрида олаётган вақтда ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг