Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сифатсиз бензин сотган АЁҚШ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сифатсиз бензин сотган АЁҚШ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Мирзаобод туманидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин ёқилғиси сотилганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан «Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг «I.P.» МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текширув ҳужжатлари ўрганилганда ушбу АЁҚШда 10 730 литр АИ-92 маркали автобензиннинг октан сони бўйича сифат кўрсаткичи давлат стандарти параметрларига мос келмаслиги, шунингдек МЧЖ томонидан мижозларга сифатсиз ёқилғи сотилганлиги натижасида 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига 103,2 млн сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг