Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенат Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади

Сенат Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартномани (Теҳрон, 2023 йил 18 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Шартноманинг ратификация қилиниши жиноят содир этиш натижасида озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон ва Эрон фуқароларига суд томонидан тайинланган жазони ўз мамлакатида ўташлари учун ҳуқуқий асос ва маҳкумларни топшириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш имкониятини яратади.

Таъкидлаш жоизки, Шартнома 2023 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Эронга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра, мазкур Шартномани ратификация қилиш орқали унинг кучга кириши маҳкумларни топшириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириб, икки давлат ваколатли органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширади.

Муҳокама чоғида сенаторлар маҳкумларга жазони ўз юртида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиб туриш имконини беришини, бу эса ўз навбатида оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатишини, шунингдек, маҳкумларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишига ёрдам беришини алоҳида қайд этдилар.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг